21 January 2015
22:48 -
Тошкент вилоятида уч нафар миршаб ҳибсга олинди
Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканалига кўра, МХХ ва прокуртура органи томонидан Тошкент вилояти ИИБнинг уч нафар мулозими - Рўзмат Маҳкамов, Навфал Имоматов ва Шухрат Файзуллаевлар қўлга олинди. Мазкур милиция ходимлари уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан тил бириктирган ҳолда уларга турли хизматларни кўрсатиб келишган.
Милиция мулозимлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманларида фаолият юритиб, тадбиркорларка қарши сунъий тўсиқ яратиш, уларга нисбатан сохта жиноий ишлар очиш, тухмат ва ёлғон ёрдамида айбсиз кишиларни қамоққа олиш билан шуғулланиб келишган.
Хабарда айтилишича, тергов ишлари Бош прокуратурада давом этмоқда эмиш. Давом эттию нима, этмади нима, дейди мухбиримиз. Буларнинг нима фарқи бор? Мавжуд режимнинг ўзи жиноятчилар қўлида экан, милициядан нима кутиш мумкин? Авваламбор, режимни алмаштириш лозим.