22 January 2015
06:21 - Барак Обама ва Нурсултон Назарбой телефон орқали Украинанинг жанубидаги вазиятни муҳокама қилдилар
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарга кўра, кеча Обаманинг ташаббуси билан АҚШ ва Қозоғистон президентлари телефон орқали Украинанинг жанубидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Хабарнинг бошида икки президент икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг келажаги билан бир қаторда халқаро кун тартибининг муҳим масалаларини тилга олганлари айтилса ҳам, уларнинг диққат марказида Украинадаги вазият турган.

Кечаги суҳбат чоғида Нурсултон Назарбой Украинадаги муаммолар билан шахсан шуғулланаётганини таъкидлаб, америкалик ҳамкасбини Украина масаласида компромиссроқ бўлишга чақирибди. АҚШ Президенти эса, Украинадаги муаммолларни дипломатик йўллар билан ечиш тарафдори эканлигини, бунинг учун авваламбор Минскда қабул қилинган қарорлар бажарилиши кераклигини урғулабди ва Қозоғистон шу соҳада қилаётган ишларни юксак баҳолабди.

Икки президентнинг телефон орқали суҳбати ҳеч шубҳасиз сенсацион воқеадир, дейди мухбиримиз. Аммо, бу воқеанинг Қозоғистонда ва бошқа жайларда тарқатилган хабарларда мутлақо тилга олинмаган яна жиҳати бор.

Маълумки, Нурсултон Назарбойнинг таклифи билан 15 январда Остонда ўтказилиши режалаштирилган “нормандия тўртлиги”нинг саммити, яъни Франция, Германия, Украина ва Россия президентларининг йиғилиши дунёнинг диққат-этиборини ўзига шундай тотдики, Нурсултон Назарбой бундан қўрқиб кетди. Балки, Путин ҳам уни қўрқитгандир. Натижада Нурсултон Назарбой кескин чекинишга бошлади ва Остондаги бўладиган йиғилиш январь ойининг охирига қолидирилди. “Ҳаракат” Агентлиги аввалги хабарларидан бирида таъкилаганидек, Остонадаги йиғилиш бўлмайдиганга ўхшаб қолди.

Барак Обама ҳам буни тушуниб етди ва Нурсултон Назабой билан телефонда гаплашиб, уни Остонадаги йиғилишни ўтказиш учун рағбатлантирди. Энди Остонадаги йиғилишнинг бўлиш эҳтимоллиги кескин ортди. Йиғилиш бўлса, Путин яна ҳам кўпроқ чекинишга бошлаши муқаррар. Бу – Ғарбнинг ғалабаси бўлади.

Остондаги саммит Қозоғистоннинг обрўсини ошириши, уни дунёга яна ҳам яқинроқ танитиши муқаррар. Қозоғистон Марказий Осиёда лидер давлат эканлиги расмийлаштирилади ҳам дейиш мумкин. Бир маҳаллар бу минтақада лидер бўлган ўзбекларнинг ҳолига маймунлар йиғлайдиган кунлар соат сайин яқинлашиб келмоқда. Аммо, ўзбек миллатининг бундай масалалар билан иши йўқ. Ўзбекларга ош ейиш ва туалетга бориш имконияти борлиги муҳим.