21 January 2015
22:21 - Абдулазиз Комил АҚШнинг мамлакатимизга тайинланган янги элчисини қабул қилди
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Памела Леура Спратленни қабул қилди. Учрашув чоғида АҚШ элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини Абдулазиз Комилга топширди. Вазирлик тарқатган хабарга кўра, учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ҳамда 2014 йил 1-2 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги ўзаро сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раунди доирасида эришилган келишувларнинг амалга ошиш жараёни муҳокама қилинган.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилган.Шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.