21 January 2015
21:39 - 2014 йил ўзбеклар учун муваффақиятли кечдими?
“Ижтимоий фикр” номли масхарабоз ташкилот мамлакатимиздаги аҳоли орасида ижтимоий сўровлар ўтказиб, 2014 йилнинг Ўзбекистон аҳолиси учун муваффақиятли кечганини аниқлабди. Сўралганларнинг 98 фоиздан ортиғи йил ўз ҳаётига катта ижобий ўзгаришлар олиб киргани, оламшумул ўзгаришларни ҳис этаётганини таъкидлабди. Респондентлар “2014 йилда энг кўп нимадан қувондингиз?” деган саволга: “Шахсий муваффақиятлари қаторида Ватанимизда иқтисодий, ижтимоий соҳаларда қўлга киритилаётган юксак марралар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик равнақи учун яратилган қулайликлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш даражаси, таълим ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошди”, – деб жавоб қайтарган эмиш.

Қарийб 99 фоиз респондентлар ўтган йили ўз моддий, уй-жой ва маиший ҳолатини анча яхшилаб олганини эътироф этганмиш, уларнинг 98 фоизи оиласи моддий фаровонлигини барқарор, деб баҳолаганмиш.

Аммо коррупция, қашшоқлик ва бошқа нисбий кўрсаткичларни тадқиқ этувчи халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги бу “фаровонлик”ни кўра олмай ғаламислик билан мамлакатни пастки ўринларга қўйиб келмоқда.

Бундай ғаламислар ичида “Ҳаракат” Агенлигини ҳам бор, дейди мухбиримиз. Айнан шу агентлик Ўзбекистоннинг иқтисоди ўлаётганини аниқ рақамлар билан кўрсатиб берди. Масалан, ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада эди, ҳозир 8-10 баравар орқада. Ўзбекистонда ўртача ойлик 80 доллар, қозоқларда 700 доллар. Қозоқ дворниклари ўзбек профессораларидан кўп ойлик олишади.

Шундай экан, аҳмоқ ҳам тушунадики, “Ижтимоий фикр” эълон қилган рақамларнинг ҳаммаси ёлғон. Бу ташкилотнинг жиноятчи ходимлари вақти келиб ўзбек халқи олдида жавоб беришлари керак ва берадилар ҳам.