Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси расмийлари шу йилнинг 18 январь куни уч нафар ўзбекистонлик Қирғизистон чегарасини бузиб ўтгани ҳақидаги уйдирмаларни рад қилди. Ҳолбуки, “чегарани ўзбекистонликлар эмас, айнан Қирғизистон ҳарбий хизматчилари бузиб ўтишган, тўғрироғи, бостириб киришган. Улар Ўзбекистоннинг Варзиқ қишлоғида уч ўзбекистонликка қарата ўт очиб, уларнинг ов милтиғини олиб қўйиб, Қирғизистонга қайтиб кетишган.
“Ўша куннинг ўзида воқеа жойида Пунган йўналиши бўйича Ўзбекистон чегара вакиллари ва Алабука участкаси бўйича Қирғизистон чегара вакилларининг учрашуви ўтказилиб, унинг давомида қирғизистонликларга Ўзбекистон ҳудудида Давлат чегарасидан 400 метр узоқликда топиб олинган тўртта гильза намойиш қилинган”, – дейилади баёнотда.
“Бунга жавобан, Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати вакили, полковник З.Нодирбеков тўғридан-тўғри жавобдан қочган ҳолда ўз ҳудудини билмаслик баҳонасида ўзини оқлашга уриниб, биргаликдаги текширув ўтказиш ҳақидаги баённомани имзолашдаш бош тортди”, – дея қўшимча қилинади Ўзбекистон томони баёнотида.
Информация маъносида отни аввалроқ қамчилаган қирғизлар, уларга таяниб ёзган бир қатор хориж оммавий ахборот воситалари ўзбек чегарасиларининг Қирғизистон ҳудудига ғайриқонуний киргани ва чегара келишуларни бузгани ҳақида хабар қилган.