20 January 2015
18:34 - Ислом Карим 16 нафар сенаторни тайинлади
Бугун, 20 январдаги фармони билан президент Ислом Карим конституциявий ваколатига асосан Олий Мажлис Сенатининг 16 нафар аъзосини тайинлади. Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар бўлиб, уларнинг таркиби аввалги чақириқдагидан деярли ўзгармаган.

Бошқа 84 нафар сенатор эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан, олти нафардан сайланган.