21 January 2015
01:19 - ИШИД террорчилари 13 нафар ўсмирни футбол матчини томоша қилгани учун қатл этди

Бир қатор оммавий ахборот воситаларига кўра, “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД) террорчи ташкилотининг жангарилари 13 нафар ўсмирни футбол бўйича “Осиё Кубоги-2015” доирасидаги Ироқ – Иордания (1:0) учрашувини томоша қилгани учун қатл этди. Бу қатл ярим йилдан бери ИШИД назорати остида бўлган Ироқнинг Мосул шаҳрида амалга оширилган.

Жангарилар томонидан вақтинчалик “давлат” мақомида турган ИШИДнинг маънавий раҳбарлари футбол учрашувини томоша қилишни диний талабларга зид ҳаракат, деб топишган. Бироқ аввал бу жирканчларнинг ўзлари Ливияда террорчи ташкилотлар ўртасида футбол мусобақаси ташкиллаштиришган ҳақида хабарлар тарқалганди.