20 January 2015
17:21 - Жаҳон Банки: рублниннг қадрсизланиши Ўзбекистонга жиддий зарба бўлади
Жаҳон Банки хавотирига кўра, Россия рубли қадрининг тушиши иқтисоди мигрантларнинг пул жўнатишига боғлиқ бўлган тўққиз мамлакат, хусусан, Ўзбекистон иқтисодига жиддий хавф солади. Поссовет мамлакатлари орасида 9 давлат 2015 йилда умумий миқдорда 10 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ тушумдан қуруқ қолади. Давлат Бюджети Россия ва бошқа мамлакатдаги мигрантлардан келадиган пул билан оёқда турган Ўзбекистон қандай зарар кўришини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ .

Рублнинг қадрсизланиши Марказий Осиё мамлакатлари валюта ббозорига ҳам таъсир қилди: масалан, ўзбек сўми 1 АҚШ долларига нисбатан шу кунда “қора бозор”да 3600 сўмгача тушиб кетди. Шу ойда Туркманистон манати 19 фоизга қадрсизланди. Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам инфляция масаласида аҳвол шу.