20 January 2015
10:16 - Сенатнинг илк мажлиси 22 январга чақирилди

Кеча ўтказилган Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғинини 22 январь, пайшанба куни чақириш ҳақида қарор қабул қилинди. 13-14 январь кунлари Олий Мажлис Сенатига сайловлар орқали ўтган 84 нафар ва бугун-эрта Президент томонидан тайинланадиган 16 нафар сенатор иштирокидаги илк йиғинда регламентга кўра, қўмиталарга тартиб берилади. Раис ва қўмита рҳбарлари сайланади.