17 January 2015
22:29 - Президентлик сайловида иштирок этадиган номзодлар аниқлаб бўлинди, бўлжак Президент аллақачон аниқ эди
Маълумки, Ўзбекистонда президент номзодларини рўйхатдан ўтган партияларгина кўрсатоладилар. Ислом Карим ўзига қарши “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг номзоди кўрсатилса, ҳар қандай шароитда унга ютқазишини тушунгани сабабди, 24 йилдан бери “Бирлик”ни партия сифатида рўйхатга олдирмайди. Аввалги қўғирчоқ “Эрк” партиясининг, ҳозирги мавжуд қўғирчоқ партияларнинг номзодлари ҳам қўғирчоқлар бўлгани сабабли, Ислом Карим ҳамма сайловларни ютиб келган, бу галгисини ҳам ютади.

Шундай бўлиши 1989 йил 8 октябрда маълум бўлган. Айнан шу куни сотқин-ҳаромий, ҳозир 53-54 лақаби ва ўзбекларнинг Иудаси сифати билан ҳам танилган Салой Мадамин бошчилигидаги асосан ёзувчилардан иборат ҳаромийлар гуруҳи - мавжуд коммунистик ҳокимиятни бир неча кунда йиқитишга кучи етадиган “Бирлик” халқ ҳаракатининг орқасидан пичоқ уриб, уни парчаладилар ва Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими яратилишига пойдевор тайёрлаб бердилар.

Ўшандан бери Ислом Карим ўзбекларнинг бошида ўтирибди ва ўлгунча ўтиради. Агар у истаса ўз ўрнига уйидаги кучук ёки мушугини ҳам тайинлаб кетолади, ўзбеклар буни индамай қабул қиладилар. Ҳатто, тезлик билан вовуллаш ёки миёвлашни ўрганишга бошлайдилар. Чунки, уларга кўра, бошлиқ билан унинг тилида гаплашиш керак.

Шу кунларда расман “президентлик сайловлари” деб аталса ҳам, аслида масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаган тадбир учун тайёргарликлар олиб борилмоқда. Мавжуд партияларнинг раҳбар органлари президентликка номзод қилиб кўрсатиладиганларни белгилаб бўлдилар. Мана уларнинг расм бўйича чапдан ўнгга исми-шарифлари:


Ислом Карим - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
Ҳотамжон Кетмон - Ўзбекистон Халқ демократик партияси
Акмал Саид - «Миллий тикланиш” демократик партияси
Наримон Умар - “Адолат” социал-демократик партияси

Бу номзодлар мазкур партияларнинг февраль ойи бошларида бўладиган қурултойларида тасдиқланиши лозим. Ҳеч бир шубҳасиз, бир оғиздан тасдиқланадилар ҳам. Чунки, қурултойлар ҳам масхарабозликнинг саҳналаридан биттасидир.