17 January 2015
08:15 - Руслар ўз келажагини ўйламоқда, ўзбеклар ош ейишни

Россия Президенти Владимир Путин 21 асрда ўрта асрларнинг босқинчлик сиёсатини қурол қилиб олиб, аслида, ҳозирги Россия Федерациясини ўлимга олиб кетмоқда. КГБчидан бошқа нарса ҳам кутиш мумкин эмас. Балки, у - тўнка КГБчи эмас, жаҳон глабаллашув жараёнларининг ва ер юзи аҳолисининг 2 фоизини ташкил қилувчи халқ ер юзининг тахминан 10 фоизини эгаллаб олишидек қарама-қаршиликни ечишга маҳкумликнинг қурбонидир?

Балки, шундайдир. Бу саволга жавоб қидириш россияликларнинг иши. Ва улар бу ишни қилмоқдалар.

14-16 январь кунлари Москвада Егор Гайдар Фонди ўтказган “Россия ва жаҳон. Янги вектор” номли форум бунинг исботларидан биридир. Ўзбек аслли Россиянинг энг катта бойи Алишер Усмоновнинг Gazeta.ru” сайтида бу форум ишини ёритувчи мақоланинг сарлавҳаси “Мамлакат одам етиштириши керак, нефть ва газ эмас” дейилгани ҳам диққатга сазовордир.

Бу мавзу билан қизиққанлар у мақолани ўзлари ўқиши керак. 3 кунлик форумдаги баҳсларни ўта қисқача қуйидагича ёритиш мумкин.

Рссияликлар эстетик қадриятлар ва маънавият деган нарсаларни мутлақо эсдан чиқардилар, гўзаликнинг фарқига боришни унутдилар ва ривожланишда донг қотиб қолдилар. Давлат эса ўйлайдиган инсон етиштиришга ёрдам бериш ўрнига санъатни тақиқлаш билан овора. Одамларнинг онгига маданият тушунчасининг энг ибтидоий шакли қуйилмоқда. Таълим системаси ҳам шу билан машғул.

Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, айнан шу фикрларни қўполроқ шаклда бўлса ҳам “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ва бу партиянинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги сўнгги йилларда тўхтовсиз гапириб келмоқдалар. Ўзбек жамияти ҳам буларни ўйлаши керак, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши бўлмаган миллатнинг ҳеч қандай келажаги йўқ. Путиннинг вассали Ислом Карим тарафидан бошқарилаётган Ўзбекистон - КГБ учун тажриба майдони бўлиб қолгани ҳам шубҳасиздир.