16 January 2015
20:07 - Россия бозорида ўзбек автоуловларининг сотуви 38 фоизга тушиб кетди
Аммо бунинг автоулов илинжида йиллаб навбюатда турган ўзбек харидорига фойдаси йўқ, дейди мухбиримиз. Ҳолбуки, 2014 йили Россия бозорида Ўзбекистоннинг GM-Uzbekistan қўшма корхонаси ишлаб чиқарган машиналар савдоси 38 фоизга камайди. Автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси қўмитаси маълумотига кўра, 2013 йилда Россияда 60829 та ўзбек автомобили сотилган бўлса, 2014 йили 37695та машина сотилган.

Ўзбекистондаги автосалонларда эса GM-Uzbekistan ишлаб чиқарган машиналарни навбатсиз, порасиз олишнинг иложи йўқ. Ана шундай муҳит яратиш мақсадида, хориж автомобилларига ҳукумат томонидан мисли кўрилмаган даражада бож ставкалари ўрнатилган.

“Рубль қадрзсизланиши ортидан ўтган йилнинг декабрида россияликлар оммавий равишда автомобил харид қилгани кузатилди. Лекин бу ҳолат ҳам ўзбек автомобиллари сотилишини кўпайтирмади. Бунинг устига 2015 йилдан бошлаб Россия бозорида GM-Uzbekistan автомобиллари нархи арзонлади. Avto¬Reliz.com нашрига кўра, Matiz машиналари 40 минг рублга арзонлаб, ҳозир бу машинани Россияда 290 минг рублдан 413 минг рублгача нархда сотиб олиш мумкин” дейди бу ҳақда ёзаётган матбуот нашрлари.