16 January 2015
20:40 -
Истанбулдаги жомеда Францияда ўлдирилган террористлар учун сиртдан намоз қилинди

Уларнинг қўлларида Бин Ладин ва Шериф ва Саид Коуашилар расмлари, “Ҳаммамиз Саид ва Шариф Коуашимиз” деб ёзилган плакатлар бор эди. Жаноза намозидан кейин улар қўлларидаги расм ва плакатлар билан ташқарига чиқиб, шаҳар кўчалари бўйлаб юриш қилмоқчи бўлишди, аммо полиция бунга йўл бермади. Шундан кейин улар аввалдан тайёрланган террористларни қўллаб-қувватловчи баёнотларини тарқатиб, тинчгина тарқалишди, дейилади “Миллиёт” газетасининг хабарида.
Бундан бир неча йил аввал Туркияда кимлардир Бин Ладиннинг расми билан жомега киришга ва кўчаларда юришга журъат қилиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилиб бўлмасди, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, бугун исломчи партия раҳбарлигидаги Туркия ўта тезлик билан исломлашмоқда. Яқин йилларда Туркия ислом терроризмининг марказига айланиши мумкин деб айтган башоратимиз, минг афсуски, тўғри чиқмоқда. Ҳамма башоратларимиз каби.