16 January 2015
19:45 -
АҚШнинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси қасамёдга келтирилди
АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Памела Спратлен қасамёд қабул қилди. Ўтган йил охирида АҚШ Сенати томонидан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тасдиқлаган бу хоним 60 ёшни урган, 2011 йилдан бери АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси сифатида ишлаётганди. Бир неча кундан сўнг элчи Тошкентга келади ва ўз фаолиятини бошлайди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаган Жорж Крол бундан уч ҳафта бурун Қозоғистонда дипломатик миссиясини давом эттириш учун Остонага кетган.