16 January 2015
19:27 - Яна бир Муллажонов ишдан бўшатилди
Ўзбекистон Марказий Банкининг 20 йиллик хўжайини Файзулла Муллажоновнинг яна бир ўғли - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти бошлиғи ўринбосари Абдужаббор Муллажонов лавозимидан четлатилган. Узметроном нашри ҳатто унинг ҳибсга олингани хусусида ёзди.

Марказий Банк раиси Муллажоновнинг тўнғич ўғли, 42 ёшли Абдумажид Муллажонов ўтган йилнинг октябрида Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан олиниб, пойтахтнинг Гвардейский кўчсида жойлашган МХХ тергов изоляторига жойлаштирилганди. Банкир Муллажоновнинг Сирдарё вилояти Божхона бошқармасида ишлаган укаси Тоҳир Муллажонов икки йил муқаддам ўлдирилиб, божхона дарвозасига осиб кетилганди. Яна бир укаси Ҳусан Муллажонов эса фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди раиси бўлиб ишламоқда.