16 January 2015
18:46 - Қашқадарё вилояти МХХ бошқармаси собиқ бошлиғи 15 йилга қамалди, бош МХХчи қачон қамалади?
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси собиқ бошлиғи, полковник Иброҳим Деҳқонбоев Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг пора олиш, жиноий даромадларни легаллаштириш, уюшган жиноий гуруҳ тузиш в ҳарбий интизом қоидаларини бузишд айбланиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қмлинди. Ўтган йилнинг август ойида МХХнинг юқори мартабали мулозимлари ака-ука Шарифхўжаевлар иши бўйича қамоққа олинган Деҳқонбоев аслли тожик, Тошкент вилоятида туғилиб ўсган шахс эди.

“Ҳаракат” манбаларига кўра, Деҳқонбоев билан бирга яна икки нафар шахс узоқ муддатли қамоқ муддатлари билан жазоланган. ОАВга кўра, бироз аввал МХХнинг коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи, 50 яшар полковник Шарифxўжаев ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

Миллий Хавфсизлик Хизмати деб аталадиган ташкилот миллатнинг ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ишлаши кераклигини аллақачон унутган. Демак, бош МХХчи Иноятов тезроқ Деҳқонбоевнинг олдига жўнатилиши керак.