
Қайси бири энди ҳақиқат бўлди?! Жин урсин, бошқарувчилар шу йўл билан ғалаба қозонишади, бир бирига қарши ҳақиқатни айтишади, инсонлар эса тушунмайди, тушунгани эса анқаяди, бу қанақаси?!
Бир бирига қарши ҳақиқатлар тиқилиб ётибди, баъзилар буни танлайди, баъзилар буни, ва икки томон бир бирига уруш эълон қилади, мана сенга, ҳақиқатни титилиши, ёлғон ёки рост эмас, ҳозир мода бўлгани бир бирига қарши рост гап!
Унисини танласанг ҳам тўғри, бунисини ҳам, кимга зиён?! Ҳақиқатга (!) ва мағлуб бўлган томонга...
Ҳақиқат учун курашадиганлар кўп, ҳа биламан кўп, лекин улар ҳам бир бирига қарши, сабабини айтдим, иккиси ҳам ҳақиқат, лекин бир бирига қарши бўлган ҳақиқатлар!
Ҳақиқатшунослар бир бири билан курашаётган бир пайтда орага ёлғончи қўшилиб қолади, ана энди курашни кўр! Ит эгасини танимайди, ҳақиқат узоқларга қочиб кетган, қолган нодонлар эса таслим бўлмаслик учун, ғурурини ўйлаб курашни давом эттиради! Олдин келишиб ол, ким қайси ҳақиқат учун курашаяпти, кейин курашингни давом эттир!
Қанийди ҳамма олдин келишиб олганида, лекин иложи йўқ, улар анча олдин душманликни бошлаб қўйишган, икки ҳақиқатшунос ва ёлғончи, ҳақиқатларни бирлаштириб ёлғончини янчиб ташлаш эса ҳечкимни калласига етиб бормайди, ва бошида «ҳақиқат учун» деб бошланган кураш «ҳақиқатни топиб ол» деган ҳикояга айланиб кетади!
Инсонлар шунчалик аҳмоқки, ҳақиқатлари бир бирига қаршилигини билмайди, сендаги ҳақиқатга бошқаси қарши чиқдими демак уни «ёлғон» деб билиб оласан, аслида эса у шунчаки сенга қарши, лекин у ҳам ҳақиқат, сен ҳозир ўзингникини ёки уникини танлашинг керак, ёки бирлаштиришинг керак, ва тезроқ ҳаракат қилишинг керак, бўлмаса орага ёлғончи қўшилиб олади!
Йўқ, қўйсангизчи, биз аҳир аҳмоқмизку, бундай назарияларни калламиз қабул қилолмайди, тинчгина, тушунарсиз жангда курашамиз, тушунарсиз, маъносиз жанг, биз эса ўзимизча ҳақиқатшунослармиз, биз курашамиз, лекин фойдасиз, ғалати жангда курашамиз, агарда биз ақлли бўлганимизда эди, ҳозир бир бирига қарши ҳақиқатни бирлаштириб ёлғончига қарши уруш бошлардик, лекин на илож, биз аҳмоқмиз!
Дилмурод Иссиқ