16 January 2015
17:17 -
Ўзбекча хабар: Мамлакат шимолида Марказий Осиёнинг энг йирик газ ва кимё комплекси қурилади

Ушбу лойиҳани амалга оширишда Жанубий Кореянинг “Когаз”, “Лотте”, “STX Energy” ва маҳаллий “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компаниялари ҳамкорликда иш олиб боришмоқда. Шу вақтгача 1,4 миллиард доллар ҳажмидаги ишлар бажариб бўлинган. Кейинги 1 йил давомида яна 2,5 миллиард долларлик ишлар қилинади. Лойиҳани молиялаштиришда Осиё Тараққиёт Банки, Корея Ривожланиш Банки, Korea Finance Corporation, China Development Bank , ING (Нидерландия), Германиянинг KfW, Bayern LB, Siemens Bank номли банклари, Швейцариянинг Credit Suisse банки ҳамда Швациянинг Nordea, SEC банклари ҳам иштирок этишмоқда, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар.
Бу хабар, дейди “Ҳаракат” мухбири, Uzbekistan Today ахборот агентлиги тарафидан Ўзбекистонда қабул қилинган ҳабар бериш усули билан тайёрланган. Қаранг, бу ерда жуда кўп рақамлар, жуда кўп банклар ва ширкатларнинг номи санаб чиқилиб, буюк бир лойиҳа ишга тушига тайёрланаётгани ҳақиқида таасурот қолдиришга ҳаракат қилинган. Балки, шундайдир.
Балки, бу лойиҳа ҳозир оғир аҳволда бўлган Ўзбекистон иқтисодини ривожлантиришда катта роль ўйнардир. Ундай бўлса, буни кўрсатиш керак эди. Бу лойиҳа амалга оширилса, Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулоти кескин ортишини кўрсатувчи пичоққа илинадиган рақамлар келтирилиши керак эди. Келтирилмадими, демак, минг афсуски, улар йўқ, бу лойиҳа ҳам иқтисодимизнинг ўсишига катта таъсир қилолмайди.
Расмда: Россияда ишлаётган газ заводларидан бири. Бизда ҳам шундай бўладими?