
Жаҳон ахборот воситалари бугун Япония ҳукумати мамлакат тарихида рекорд бўлган бу йилги ҳарбий ҳаражатларни тасдиқлаганини хабар қилар экан, бунинг сабаби сифатида Япония Шимолий Кореянинг ядровий программаси ва Хитой билан Сенкаку оралини талашиш кучаётганидан ташвишда эканлигини кўрсатмоқдалар. Аслида, асосий сабаб бошқа, дейди “Ҳаракат” мухбири.
Маълумки, Япония СССР тарафидан босиб олинган, ҳозир Россияга тегишли бўлган Курол оролларини узоқ йиллардан бери қайтариб олиш ҳаракатидадир. Шу пайтгача японлар русларни бунга тинч йўллар билан кўндиришни мумкинлигига ишонардилар. Аммо, Путин ҳокимиятга келгандан кейин японларнинг ишончи пучга чиқди. Энди эса Япония ҳам қўшилган Ғарбнинг санкциялари натижасида Россиянинг иқтисоди чўкамоқда. Ҳарбий ҳаражатлар рекорд даражага чиққани кўрсатмоқдаки, келажакда японлар ўз оролларини куч билан қайтариб олишни ҳам ўйлашга бошладилар.
Бугун тасдиқланган Япония ҳарбий ҳаражатларнинг миқдори 42,2 миллиард доллар. Бу олдинги йилга нисбатан 847 млн доллар кўпдир. Давлат Бюджетининг умумий ҳаражат қисми эса, 2 триллион доллардан ортиқ.
Ўзбекистон Давлат Бюджетинингҳаражат қисми ўтган йили 11 млрд доллар эди. Бу йил бу рақам бироз ортса ҳам, аҳолиси Ўзбекистондан 4,2 баравар катта бўлган Япониянинг бюджети бизникидан тахминан 170 марта катталигини кўрамиз.
Ислом Карим ўтган куни Қонунчилик Палатасининг очилиш мажлисида “Ўзбекистонга ҳавас қиладиган давлатлар борлигини” айтган эди, у ҳар ҳолда Японияни назада тутмаганга ўхшайди.