14 January 2015
20:05 -
Ўзбекистонликларга Туркияда визасиз қолиш муддати қисқарди
Турк тилли мамлакатлар фуқаролари учун бир неча йил аввал “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг таклифи билан визасиз режим жорий қилган Туркия ҳукумати янги йилнинг илк кунидан бошлаб, хорижликларнинг мамлакатда бўлиши борсидаги тартибни янгилади. Яъни, “Хорижликлар ва халқаро ҳимоя ҳақида”ги қонун кучга кирди. Бу қонунга кўра, Туркияда бўлиб турган чет эл фуқароси, жумладан, Ўзбекистон фуқароси ҳам паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат ҳамда виза ҳуқуқига эга бўлган ҳолатда мамлакат ҳудудида 60 кун қолиши мумкин бўлади. Бу муддатдан сўнг унинг Туркияда яшаши ноқонуний деб топилади.
Умуман визаси бўлмаган меҳмонларга эса, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжати бўлса, Туркияда қолиш учун 30 кунга рухсат берилади. (Аввал бу муддат уч баравар кўп эди). Ушбу ҳолатда хорижлик фуқаронинг паспорт муддати тугашига 3 ойдан кам бўлмаган вақт қолган бўлиши талаб этилади.