
Бугун, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан президент, Қуролли Кучларнинг Олий Бош қўмондони Ислом Карим кеча ҳарбийларни миллий армия ташкил этилганилигининг 23 йиллиги муносабати билан қутлади. Кишини зериктирадиган, узундан узоқ қутлов матнида Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти, ҳарбийларнинг маҳорати ва жасоратлари тилга олинади. Гўё, мамлакат ҳарбийлари оғир синовдан ўтиб, фуқароларнинг ишончини оқлаган, амалда мамлакат мудофааси ишончлидек.
Шунингдек, Ислом Карим ўзи бош бўлиб қурган армияни қуйидагича ифодалайди: “Биз суверен Ўзбекистоннинг Қуролли Кучларини ташкил этиш жараёнида ҳарбий қурилиш соҳасида мерос бўлиб қолган тажрибадан тўғридан-тўғри нусха кўчиришдан воз кечиб, аниқ ва реал геостратегик ва геосиёсий шароитни, замонавий урушлар ва қуролли можароларнинг қандай хусусиятларга эга эканини ҳар томонлама ҳисобга олдик...”
Ўзини сиёсаичи эмас, иқтисодчи деб очиқдан-очиқ гапирадиган Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистоннинг иқтисоди ботмоқда, иқтисоднинг кучи билан қозоқлардан 4 марта орқадамиз, Қозоғистонда ўртача ойлик 700 доллар атрофида, бизда бор-йўғи 80 доллар. Шундай экан, мамлакат армиясининг аҳволи қандай эканлигини тахмин қилиш қийин эмас. Аскарлармиз қурол ишлатишни ҳам ҳам билмасликлари шубҳасизда, қолаверса, давлатимиз бюджетининг ҳаражат қисми Қозоғистонникидан 3 баравар кам эканлигини ҳисобга олсак, қуролимизнинг ўзи ҳам йўқ.