13 January 2015
20:02 - Россия расмийлари ўзбекларнинг қуруқ меваларини ёқиб юборишди
Ўзини “Ҳуқуқ фаоллари альянси” деб атайдиган ташкилотининг аъзолари Елена Урлаева, Шуҳрат Рустамов ва Алиқул Саримсоқов кеча Олий Мажлис биноси олдида бир қатор ҳукумат расмийларини жиноий жавобгарликка тортиш талаби билан пикет ўтказибди. Афсуски, пикет акс этган фотосуратдан намойишнинг қаерда ўтганини билиш қийин. Ташкилот етакчиси Елена Урлаевага ишонилса, ҳуқуқ ҳимоячилари Олий Мажлиснинг янги сайланган депутатлари эътиборини мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига қаратган.

Ҳуқуқ ҳимоячилариг кўра, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазиятининг ёмонлашуви - Бош вазир Шавкат Мирзиёёв, сенат раиси Илгизар Собиров, Бош прокурор, Олий суд раиси, ички ишлар вазири, Омбудсмен Сайёра Рашидова ўз ишига масъулиятсиз ёндашуви оқибати эмиш. Негадир ҳуқуқ ҳимоячиларининг “қора рўйхат”ида Ислом Каримнинг номи йўқ.

Бу ташкилот, мавжуд режимнинг расмий идоралари каби, масхарабозлиги билан аввалдан маълум. Шу сабабли Интернетда тарқатилган расм бутунлай бошқа жойда олингани маълум бўлиб қолса, бунга ҳеч ҳайрон қолмаслик керак. Қолаверса шуни ҳам айтиш керакки, демократия йўқ жойда расмийлардан ўз ишига маъсулият билан ёндошишни талаб қилиш ҳам мантиқсиздир. Бу каби касалликларни тузатадиган ягона йўл демокртиядир.