13 January 2015
16:20 - Тошкент метрополитени Сергелигача бормайди
Бир муддат аввал Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев туманни Тошкентнинг қолган қисми билан боғлайдиган темирйўл қурилиши режалаштирилаётгани, туман геологик шароитлари мураккаб бўлгани сабаб “енгил метро” лойиҳаси кўриб чиқилаётганини ҳақида матбуотга маълум қилганди. Аммо бу гаплар ёлғон бўлиб чиқиди ва яқин йилларда туман пойтахтга темир йўл орқали боғланмайдиган бўлибди. “Тошшаҳартрансхизмат” ширкати бошқаруви раиси Отабек Содиқов Тошкент метрополитенини шаҳарнинг Сергели туманига қадар давом эттириш бўйича ишлар яқин йилларда бошланмаслигини таъкидлади.

Бу одамнинг айтишича, яқин йилларда “енгил метро” ёки тезкор трамвай линиясини қуриш ишлари режалаштирилаётгани ҳам йўқ. Собиқ Совет Иттифоқ даврида ишлаб чиқилган режага кўра, “Сергели” йўли ҳозирги “Олмазор” бекати орқали “Чилонзор” йўлига туташиши керак эди. Афтидан, бу лойиҳани амалга оширишга ҳукуматда пул йўқ.