13 January 2015
18:33 -
Қашқадарёда порахўр ғазнабоши 6 йилга қамалди
“Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди томонидан Қашқадарё вилояти ғазначилик бошқармаси бошлиғи Неъматилла Чориев 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) билан жавобгарликка тортилган бу шахс маҳаллий ғазначилардан бошқа ишга ўтказиш, лавозимлар ҳадя этиш эвазига пора олиб келган. Шулардан бири - Муборак туман ғазначилик бўлими бошлиғи Отабек Сапаров - ҳуқуқни муҳофаза филиш идораларига ёрдамлашиб, ўз бошлиғини тутиб берган.
Шунингдек, Чориев энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима тўлайди. У жазони ўтаб бўлгач, 3 йилгача мансабдорлик лавозимларида ишлашга ҳаққи бўлмайди.
Шунингдек, Чориев энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима тўлайди. У жазони ўтаб бўлгач, 3 йилгача мансабдорлик лавозимларида ишлашга ҳаққи бўлмайди.