13 January 2015
15:05 - Ўзбекистонда Сенатга сайловлар бошланди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимликлари вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари ўтказмоқдалар. Бу мажлисларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайланиши керак. Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан, ҳаммаси бўлиб 84 нафар сайланади.

100 кишилик Сенатнинг қолган 16 сенатори эса президент тарафидан тайинланади. Сенат ҳам, худди Қонунчилик Палатаси каби, мавжуд режимнинг масхарабозлик органидир. Унга кимлар сайланиши ва кимлар тайинлашининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Ўзбек халқи эса бунақа нарсалар билан қизиқмайди ҳам.