12 January 2015
20:55 -
Нью-Йорк фондлар биржаси чиқиб-тушиб турибди, Москва биржаси фақат чўкмоқда

Нью-Йорк биржасида бўлаётган жараёнларни “Ҳаракат” агентлиги доим ёритиб келмоқда. Охирги ойларда бу ерда ҳам жиддий тушишлар бўлди, аммо биржа тезда тикланиб олаверди. Масалан, бугун биржа очилганига Нью-Йорк биржаси 3 соатча бўлди. Бироз тушиш бор - Dow Jones индекси 44 га камайибди, яъни бор-йўғи 0,3% га.
Москва биржасининг РТС индекси 2009 йил даражасига тушиб кетиб, 899,6 га тенг бўлгани ҳақида 2014 йилнинг 6 декабрь куни хабар қилган эдик. Бугун биржа бекилганда, РТСнинг бир кунлик тушиши 3,78% бўлибди. Энди у 753 га тенг. Демак, 6 декабрдан бери РТС салкам 20% га тушган. Яъни Россия биржаси тўхтовсиз чўкиб бормоқда. Бу – иқтисод чўкаётганининг кўрсатгичидир.