12 January 2015
20:24 -
Қозоғистонга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти бўлиши керак

Энди Қозоғистонга бормоқчи бўлган ёки транзит орқали бу мамлакатдан ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси биометрик паспорга эга бўлиши керак. Дипломатлар ҳам биометрик паспорт билангина Қозоғистонга кироладилар.
Бундан ташқари, балоғатга етмаган Ўзбекистон фуқароларига тегишли ўзгариш ҳам бор. Ҳозир уларнинг фоторасми ота ёки онасининг паспортига ёпиштирилган бўлиши етарли эди. 2016 йилдан бошлаб, улар ота-оналари билан чегарадан ўтаётганда ҳам гувоҳномалари қўлларида бўлиши керак.