12 January 2015
06:47 - АҚШ экстремизмга қарши туриш масаласи бўйича саммит ўтказмоқчи. Натижа бўладими?
18 февралда Оқ Уй зўравонликка асосланган экстремизмга қарши туриш масаласи бўйича Саммит ўтказмоқчи эканлиги ҳақидаги хабар АҚШ Президенти маъмуриятига асосланиб жаҳон ахборот воситалари тарафидан тарқатилмоқда. Саммитнинг мақсади - зўравонликка асосаланган экстремизмни жиловлаш учун қилиниши керак бўлган ички ва халқаро шартларни белгилаб олиш эканлиги ҳам айтилади. Ҳозир Саммит қатнашчилари ва йиғилишнинг кун тартибини белгилаш устида иш олиб борилмоқда экан.

Бу каби саммитлар одатда оддий фикр алмашиш майдончаси бўлиб, кўп ҳолларда, уларнинг амалий аҳамияти кам бўлади, дейди “Ҳаракат” мухбири. Оқ Уй режалаштираётган 18 февраль саммити ҳам шундай бўлмайдими?

Бўлиши мумкин. Аммо, катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш керакки, хабардаги “экстремизмни жиловлаш” сўзларини “ислом экстремизми ва терроризмини таг-туги билан йўқ қилиш” деб тушуниш керак. Чунки, икки-учта террорист Парижда бўлгани каби ишлар қилоладиган бўлса, ҳозирги цивилизациянинг келажаги йўқ. Бунга чек қўйиш вақти келди.

18 февралда бу йўналишда аниқ келишувлар бўлмаса ҳам, йўналишлар белгилаб олинса, катта натижалар кутиш мумкин. Йўналишлардан бири – демократияни чеклашдир. Чунки, террористлар Ғарб давлатлардаги демократик эркинликлар доирасида шундай ҳужумлар уюштиришга муваффақ бўлмоқдалар.

Яна бошқа бир йўл – Ислом дунёсининг ўзидан зўравонликка асосаланган экстремизмни, тўғрироғи, терроризмни жиловлашни талаб қилишдир. Шундай қилиш яна ҳам самаралироқ бўлади. Ҳозир овқат ейиш ва номоз ўқишдан бошқа нарсани ўйламай қўйган Ислом уламолари бош ишлатишга мажбур бўладилар ва “Ҳаракат” таклиф қилаётгандек, Ислом дини дунёвийлик дунёвийлик/принципини тан олиши йўлида иш бошлайдилар.

Нима бўлганда ҳам, 18 февралдаги Саммит ҳамманинг эътиборини ўзига тортиши шубҳасиздир.