
Франциянинг Париж ва бошқа шаҳарларида ўтказилган терроризмга қарши бирлик-биродарлик юриши тарихда кўрилмаган катта намойиш бўлгани айтилмоқда. Бу мамлакат ички ишлар вазирлиги Франция бўйлаб намойишларда 3 миллиондан кўп одам қатнашгани, Парижнинг ўзида 1,5-2 млн намойишчи шаҳар марказидаги юришда бўлганини билдирди.
Баъзи гуруҳларни ҳисобламаса, кўпчлик сукут ичида юрди. Франция Президенти ва бошқа давлатларнинг раҳбарлари намойишчиларнинг бошида қўл ушлаган ҳолда юрдилар. Бу ерга келган кутилмаган исмлардан бири – Филистиннинг дунё тарафидан ҳали тан олинмаган Президенти Маҳмуд Аббос бўлганини ҳам айтиш керак.
Бир оғиз сўз билан айтсак, дунё терроризмга қарши эканлигини намойиш қилди, дейди мухбиримиз. Аммо, бу каби намойишлар террористларга огоҳлантириш сигнали бўлишига содда одамларгина ишониши мумкин. Ғарбнинг раҳбарлари содда одамлар эмас, демак, улар терроризмга қариши курашни кучайтиришга урғу беришади.
Бу кураш ҳам фақат вақтинчлик самара беришини ҳали Ғарб тушуниб етгани йўқ. Ислом терроризмининг илдизи Қуръоннинг хато тафсирида эканлигини “Ҳаракат” айтишга бошлади ва бу мутлоқо тўғридир. Демак, Қуръон қайта тафсир қилиниши, Исломда ислоҳотлар ўтказилиб, авваламбор, дунёвийлик/секуляризм принципи мусулмонлар тарафидан тан олиниши лозим. Кейинги қадам, Исломнинг ягона фарзи Имон эканлигини тан олиш бўлади.