10 January 2015
07:34 - Қримтатарлар Миллий Мажлисининг лидери Рефат Чубаров Украина Антикоррупцион Бюросининг раисини белгилайдиган комиссия раҳбари этиб сайланди

Маълумки, Қримни босиб олган руслар аввал Қримтатарлар Халқ Мажлисининг собиқ раиси, қримтатарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғлининг, кейин эса Мажлиснинг жорийдаги раиси Рефат Чубаровнинг Россияга, демак, ўз юртлари Қримга ҳам, киришини 5 йилга тақиқлаган эдилар. Бунга жавобан, Украина президенти Порошенко россиялик ҳамкасби Путинга навбатдаги шапалаоғини уриб, Мустафа Жамилўғлини ўтган йили 21 августда қримтатарлар иши бўйича ўз маслаҳатчиси этиб тайинлаганди.

Ҳозир Путинга яна бир шапалоқ урилди. УНИАН агентлигининг хабарига кўра, ҳозир тузилаётган Антикоррупцион Бюрога ким раис бўлишини белгилаш учун тузилган махсус Комиссия раислигига Рефат Чубаров кеча 6 га 3 овоз билан сайланди.

Эслатиб ўтиш керакки, Украинага жуда катта молиявий ёрдам бераётган Европа Иттифоқи, Жаҳон Банки ва хплқаро ташкилотлар Украинада ўта авжига чиққан коррупцияни йўқ қилиш лозимлигини очиқча айтиб, акс ҳолда, ёрдам тўхтатилиши мумкинлигига имо қилмоқдалар. Бундай қилиш жуда муҳимдир, чунки Украинадаги воқеалар кўосатмоқдаки, бу ерда ҳатто хавфсизлик хизматлари ва армия ҳам тамомийла коррупция ботқоғига ботган экан.

Шундай шароитда, Антикоррупцион Бюрога раси тайинлашда катта роль ўйнайдиган Комиссияга Рефат Чубаровнинг раис қилиниши қримтатарларнинг обрўсини оширади.