Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди Каттақўрғон туман ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика касб-ҳунар коллежи директори Юлдуз Ҳамроевага ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (Растарата йўли билан давлат ва ўзгалар мулкини ўзлаштириш) ва 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқди. Суд ҳукми билан келтирилган 90 миллион сўм (35 000 АҚШ долларига яқин) миқдоридаги зарарни қоплаган ва йирик миқдорда жарима тўлаган Ҳамроевага шартли қамоқ жазоси ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш татбиқ этилди.
Тергов давомида иродасизлигини кўрсатган директор ўринбосари Собир Ахмедов эса ўз жонига қасд қилиб ўлди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасига кўра ҳаракатдан тўхтатилди, дейди агентлигимизнинг Каттақўрғондаги манбаси.