08 January 2015
15:41 - Париждаги терактнинг иштирокчилари ҳақида ҳали ҳам аниқ маълумотлар кам, аммо мачитлaрга ҳужумлар бошлангани аниқ

Charlie Hebdo номли ҳажвия газетасининг офисига ҳужум қилиб, 12 кишини ўлдиришда гумон қилинаётганлардан бири Ҳамид Мурод ўзи полицияга таслим бўлгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди. У терактга алоқаси йўқлигини, ўзи ўша пайтда ўқишда бўлганини айтибди. Унинг дўстлари буни тасдиқлашибди.

Хуллас, теракт иштирокчларини қидириш давом этмоқда, қолган иккита гумандорнинг турмуш ўртоқлари, уларнинг синглиси полиция тарафидан ушланиб, сўроқ қилинаётгани хабар қилинди.

Айни замонда, Францияда бир неча масжидга ҳужумлар қилингани маълум бўлди. Уларга гранаталар отилган. Одамларга шикаст етгани ҳақида хабарлар йўқ.