08 January 2015
07:25 -
Россияга миграция оқими 70 фоизга камайди, Ўзбекистондан ҳам

“Эхо Москвы” радиосига кўра, камайиш асосан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳисобига бўлмоқда. Чунки, 1 январда Россияга МДҲдан келувчилар учун махсус қонун кучга кирди, айни замонда, рублнинг курси тез тушиб бормоқда.
Қирғизистон Божхона Иттифоқи ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кириш ниятини очиқлагани сабабли, қирғизларнинг Россияга оқими йўлида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаса керак.
Ислом Каримнинг яккамоховлик сиёсати эса, энди Ўзбекистонга катта зарар беришга бошлайди. Аммо ўзбекларнинг бунақа нарсалар билан ортиқча ишлари йўқ. Нима бўлса, ўша бўлади, бошга тушганни кўз кўради.