08 January 2015
22:30 - Ислом Карим бир даста фармон билан 8 вилоятга янги ҳокимлар тайинлади

Бугун Ислом Карим 8 та Фармон имзолабди. Фармонларнинг матни бир хил: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Фалон вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Пистончи Фалон вилоят ҳокими лавозимига тайинлансин.

Мана турли вилоятларга тайинланган ҳокимларнинг рўйхати:

- Муҳиддин Эсонов - Бухаро
- Зафар Рўзиев – Қашқадарё
- Баҳодир Юсупов - Наманган
- Тожимурод Мамараимов – Сурхандарё
- Аҳмад Усманов - Тошкент
- Шуҳрат Ғаниев - Фарғона
- Пўлат Бобожонов - Хоразм

Маълумки, Конституцияга кўра, вилоят ҳокимлари ўз вилоятларидаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятларига раҳбарлик қиладилар, Ўзбекистон Президенти тарафидан тайинланадилар. Уларниннг маҳаллий депутатлар кенгаши олдида ҳам жавобгарлиги бор, аммо амалда улар Президентнинг буйруқларини кўр-кўрона бажарадиган югурдаклардир.

Айни замонда, ўзларини ўз вилоятларида подшоҳдек сезадилар ва подшоҳдек иш юритадилар. Табиий, маош эмас, ҳар қадамда олинадиган пора ҳисобига подшоҳдек яшайдийлар. Ҳақиқий пошоҳлардан фарқлари – Ислом Карим истаган пайтда қамоққа ташланадилар.