08 January 2015
06:45 -
Париждаги террористик ҳужумнинг иштирокчилари аниқланди, аммо ҳали топилмади

Франция Президенти Орландо мамлакат бўйлаб бугундан бошлаб 3 кунлик мотам эълон қилди. Дунёнинг ҳамма кўзга кўринган сиёсий арбоблари унга ёки телеграмма йўллаб, ёки телефон қилиб, ҳамдардилик билдирмаоқдалар, терроризмни қораламоқдалар.
Париж ва Франциянинг бошқа шаҳарларида ўлганларнинг хотирасига шамлар ёқиб, терроризмни қораловчи намойишлар ўтказилди.
Террористларнинг кимлиги ҳам аниқланди. Булар асли араб бўлган Франция фуқаролари – ака-ука 35 ва 32 ёшли Шериф ва Саид Куаши ҳамда 18 ёшли Ҳамид Мурод экан.
Шошилинчда тасдиқланмаган хабарлар ҳам кўп тарқатилди. Улардан бирида айтилишича, ўлдирилган икки полиция ходимидан биттаси мусулмон эмиш. Аввал бу уч террорист ушлангани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилди, аммо Франция ички ишлар вазирлиги буни рад этди. Кейин уч таррорист яширинган уй қуршовга олигани айтилди, хабар тўғри чиқмади. Сўнгги дақиқалардаги хабарда Ҳамид Мурод ўзи полицияга таслим бўлган айтилмоқда. Бу хабар ҳам ҳали расмийлар тарафидан тасдиқлангани йўқ.