
Маҳаллий матбуот президент фармони билан Баҳодир Эргашев исмли шахс Ўзбекистон президентининг матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хусусида маълумот тарқатди. Аввал Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетида ўқитувчи, сўнг Ташқи ишлар вазирлигига ишга ўтган бу йигит тил билиши билан юртбошининг назарига тушган эмиш. У шу пайтгача Ўзбекистон президенти матбуот котиби бўлган Садриддин Суяров ўрнига тайинланган.
Аммо Президент девонидаги сайтимиз манбалари ҳатто Ислом Карим ўзининг матбуот котиби борлигини ҳам билмаслигини айтишди. Чунки, Матбуот котиби давлат маслаҳатчиларга югурдаклик қилади ва у ҳеч қачон президент номидан оғиз очмаган ва бировнинг саволига жавоб берган эмас. Яъни, Ўзбекистонда президентнинг матбуот хизмати бошлиғи шунчаки протокол учун яратилган рутбадир. Шу пайтгача бу рутбани Азамат Зиё, Рустам Жумаев, Садриддин Суяров сингари шахслар эгаллашга муваффақ бўлишганди.