07 January 2015
20:29 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Эътироф”га эътироз
Мана,ниҳоят, “Эътироф-2014” танлови ҳам бўлиб ўтди. Биз гўёки йилнинг энг истеъдодли, энг иқтидорли, халқ маънавиятига улкан ҳисса қўшган қўшиқчиларини, рассому актиёрларини танлаб, кенг жамоатчиликка таништирган бўлдик. Аммо, минг афсуски, бу билан биз миллий мафкурамиз, миллий анъаналаримиз, маънавиятимиз нақадар тубанликка кетганлигини, маънавият, м аърифат нуқтаи назаридан, нақадар тубсиз жар ёқасига келиб қолганимизни эътироф этдик!
Ўша ерда ўзларини кўз-кўз қилиб турган, икки оғиз сўзни эплаб гапира олмайдиган, ота-онасининг харом пуллари ортидан кеккайиб юрган “санъат юлдузлари”нинг афт-ангорига бир қаранг! Жирканиб кетасан киши. Наҳотки шулар ёшларимизни ватанпарварликка, илму зиёга, одамийликка даъват қилса?! Ахир уларнинг кўпчилиги юртимизда Мустақиллик тантана қилганидан ҳам бехабар-ку? Қолаверса, Истиқлол, юрт келажаги каби тушинчаларга тупириб қўйибди улар!
Ҳатто ўзлари фонаграммалар орқали ижро этаётган ашулаларининг матнини ҳам ёддан билмайди. Ёнидаги ашқол-дошқолларни йиғиштириб олсангиз киндигидан овози чиқмайдиган таннозу ҳезалаклар барчаси! Ўзбекча гапиришни билмайди, аммо ўзбек эстрадасининг юлдузлари! Улар она тилини билмасликларидан асло уялишмайди, аксинча буни фазилат санашади. Чунки буларнинг йўлчи юлдузи Гулнора Исломовна худди шундай эди!
Энг ёмони, ҳозир мен тилга олаётган жирканч хатоларни ҳукумат билмайди деб ўйлайсизми? Афсуски, билади. Лекин бостириб келаётган муқаррар фалокатнинг олдини олишни истамайди. Уларга аслида худди шундай авлод керак! Улар ёшларни айнан шу руҳда тарбияласак, эрта биркун уларни бошқариш, пода каби ортдан эргаштириш осон бўлади деб ўйлашади. Йўқ! Бу ғоят нотўғри фикр. Эрта бир кун худди шу тўда, худди шу пода ҳукуматнинг ўзини босиб янчиб ўтиб кетади... Бўпти, бу мавзуда кейин алоҳида гаплашамиз.
Ҳозир “Эътироф-2014”да эътиборимизни тортган яна бир антиқа жиҳатни тилга олса. Бу йилги танловда негадир шоиру адибларимизни кўрмадик. Бу нимадан дарак? Адабиётда эътирофга лойиқ асарлар яратилмадими? Ё мутасадди раҳбарлар шоиру адиблар меҳнатини рағбатлантиришни истамадиларми? Ҳар икки саволга ҳам жавоб битта: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси одатдагидек карахт аҳволда! Бу ерда адабиётимиз равнақи учун ҳеч қандай фаолият юритилмаяпти. Ҳамма фаолият Муҳаммад Алининг асарларни каттаю кичик йиғинларда, газетаю журналларда тарғиб қилишга қаратилган.
Начора, бу шўринг қурғур қалам деҳқонини ҳам тушинамиз. У ҳам бир амаллаб Ўзбекистон қаҳрамони унвонин олиш илинжида. Мободо Муҳаммад Али ўзини эътирофга қўйиш иложини топганида, ҳойнаҳой, тадбирда бошқача манзаралар гувоҳи бўлардик! Яхши, уюшма раисининг ҳоли забуни шу экан, ундан юқорида ўтирувчи, адабиётга, маънавиятга масъул раҳбарлар қаён қарашмоқда. Ахир Президентнинг “Адабиётга эътибор - келажакка, маънавиятга эътибор” деган пурмаъно сўзлари қаерда қолди.
Биргина “Эътироф”га муносиб кўрилмаган адабиёт нимага ҳам арзирди? Бу ерда ким каззо ва иккиюзламачи, пурмаъно сўзлар айтган кишими ё у инсонинг кўзини шамғалат қилиб, адабиётни хору зор қилаётган мутасаддиларми? Бу ёғи ёлғиз Яратганга аён...
Неъмат Акбаров
иқтисодчи