06 January 2015
17:07 - Россияда қаддини бироз тиклаган рубль яна қулай бошлади, бу - ўзбекларга ҳам зарбадир
Россияда доллар ва евронинг курси рублга нисбатан ўсишда давом этмоқда, деб ёзди Газета.ru интернет нашри. Нашрнинг хабар беришича, Москва вақти билан пешин соатларида доллар курси 5,28 рублга ўсиб ўсиб, 64,06 га етган.

Айни вақтда, евро курси 76 рублгача кўтарилган.

Табиий, ўтган йилининг 16 декабрь кунидаги “қора душанба”да бўлган рублнинг ўпирилишига нисбатан бугунги тушиш арзимаган нарса. Аммо, кўринишидан, бу тушиш давом этади, Россиянинг аҳволги ёмонлашаверади. У ердаги миллионлар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига ҳам, демак, Ўзбекистон бюджетига ҳам ёмон бўлади.