06 January 2015
16:33 -
Парламентдаги янги сиёсий қўғирчоқбошилар тайинланди
Ўзбекистон либералларининг етакчиси Содиқжон Турдиев партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари этиб сайланибди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилган. Қонунчилик палатасида энг кўп, яъни 52 та депутатлик ўрнига ва бош вазир номзодини таклиф қилиш ҳуқуқига эга мазкур партия сиёсий саҳнасиздаги сўнгги қўғирчоқ сифатида 2002 йили президент Ислом Карим ташаббуси билан тузилганди. Саройга яқин мaнбалaрга кўра, президентнинг мақсади - яқин йилларда “Адолат”ни ҳам бу партияга қўшиш, коммунистлар меросхўри бўлган Халқ демократик партияни эса “Миллий тикланиш”га қўшиш. Оқибатда икки партия ўнг ва сўл кучларни ташкил этиб, гўёки демократия тараққий этади.
Кеча матбуот нашрларида Наримон Умаров “Адолат”нинг, Ҳотамжон Кетмонов эса ХДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари раҳбарлари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Сайловда президент Ислом Каримнинг номзодини илгари сурмоқчи бўлаётган “Миллий тикланиш” партияси ҳали фракциясига раҳбар тайинлагани йўқ, дейди мухбиримиз. Демак, Ислом Карим бу масалада ҳали аниқ бир фикрга келмаган.