06 January 2015
19:31 - Ўзбекистонда ҳам “Gmail” почта сервиси блокландими?
Икки кундан бери Тошкентда интернет броузерлари орқали “Gmail” почта сервисига тўғридан-тўғри уланиб бўлмаяпти, дейди мухбирларимиз. Бир қанча броузерлар орқали текшириб, сўнгра “Шарқ телеком” интернет провайдеридан мужмал жавоб олган ҳамкасбларимизга кўра, “Google”нинг “Gmail” почта сервиси блок қилинган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо бу тизимда айрим пайтларда шундай ҳолат юзага келишини ҳам ҳисобга олиш зарур.

Хитойда эса бу сервис ўтган йилнинг 26 декабрь куни блокланган. Хитой ҳукумати “Google”нинг ички бозордаги ўрнини қисқартиришга эришмоқчи бўлиб бу ишга қўл урганини тан олди. Албатта, “Gmail”дан фойдаланишнинг чеклангани хитойлик фойдаланувчиларни бошқа маҳаллий сервисдан фойдаланишга мажбур қилади. Аммо маҳаллий сервислар бўлмаган Ўзбекистгнда-чи? Унда фақатгина муҳофазаси юқори бўлган бу тизимдан фойдаланувчиларни маҳрум қилиш истаги бор холос.