
Кеча кечқурун Германиянинг катта шаҳарларида ҳаммаси бўлиб 30 минг киши иштирокида намойишлар бўлиб ўтди, дейилади жаҳон ахборот воситаларининг хабарларида. Энг катта намойиш - 18 минг кишилик - Дрезден шаҳрида бўлибди. Намойишчиларнинг асосий шиори - “Европалик патриотлар Ғарбнинг исломлашишига қарши!”
Айни замонда, бир қатор шаҳарларда муҳожирларга нисбатан тоқатсизликка қарши намойишлар ҳам бўлган.
Буларни кутилмаган воқеалар деб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Дунё бўйича ислом терроризмининг ортиб бориши мусулмонларга катта зарар беришини “Ҳаракат” аллақачондан бери гапириб келмоқда. Глобализация жараёнларининг фойдасига бўлмайдиган намойишларни - қарши намойишлар ёрдамида тўхтатиб бўлмаслиги ҳам ўз-ўзидан маълум. Лекин, намойишлар ҳамманинг диққат-эътиборини бор муаммоларга қаратаётгани ижобий нарсадир.
Муаммоларнинг ечими эса, Исломни ислоҳат қилишдадир. Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилса, муаммоларнинг асосий қисми ечилади.