30 December 2014
23:22 - Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Дунё давлатларининг раҳбарлари Ислом Каримни янги йил билан чин кўнгилдан табриклашмоқда эмиш
Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари дунё давлатлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг катта ширкатларининг раҳбарлари ва жамоат арбоблари Ислом Каримни янги йил билан қизғин ва чин кўнгилдан табрилашаётганни хабар қилмоқдалар. Хабарларда табрикнома юборганларнинг рйўхатлари ҳам бор.

Бутун дунё раҳбарлари янги йил билан бир-бирларини анъанавий расмиятчилик учун, тўғрисини айтса, хўжа кўрсинга табриклашади. Аммо, ҳеч бир мамлакатда бу нарса хабар қилинмайди, чунки, хабар қилишга арзийдиган воқеа эмас. Табриклаш чин кўнгилдан эканлигига ишонадиган аҳмоқ қолмаганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча..

Тўғри, Ўзбекистонда шароит бошқача. Яккамоховга айланган, Тошкентда ҳам инидан камдан-кам чиқадиган Ислом Карим бор эканлигини халққа ўрсатиш учун шундай хабарлар тарқатиш тўғрисида юқоридан буйруқ берилган. Бечора қўғирчоқ ахборот воситалари уни бажаришга мажбурлар.