
Туркияда Қайсери вилоятининг марказида яшайдиган 82 ёшли Ҳасан Мутлу (Мутлу туркчасига Бахтли дегани) адреналинга боғлиқ бўлиб қолганига қарамасдан чанғи ва коньки учиш билан шуғулланар экан. 2011 йили у пайтдаги Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон қандайдир оммавий маросим пайтида Ҳасан бобога чанғи совға қилибди. Ҳозирги Бош вазир Аҳмат Довудўғли ҳам қандайдир маросим баҳонасида яқинда Ҳасан бобо билан расмга тушган экан. Яъни, мамлакат раҳбарлари ҳам бу машҳур бобо соясида ўзларининг обрўларини ошириш ҳаракатида бўлишган.
Аммо, кеча фожеали воқеа юз берди, дейилади Туркиядаги энг катта Миллиёт газетасининг хабарида. Ҳасан бобо шаҳардаги муз спорт саройларидан бирида коньки учгандан кейин уйига қайтар экан, кўчадан ўтиш пайтида бир бир доктор ҳайдаб келаётган автомобиль тарафидан урилибди. Докторнинг ўзи дарҳол унга ёрдам беришга ҳаракат қилишига қарамасдан, Ҳасан бобо оламдан кўз юмибди.
Доктор-ҳайдовчи Усмон Селчук полиция тарафидан ушланган. Бу ҳалокатнинг айбдори уми, ёки Ҳасан бобонинг ўзими, маълум эмас. Аммо, нима бўлганда ҳам, қани энди, 82 ёшли отахон бундай ўлмга дучор бўлмасайди, деб ҳайқиргинг келади.