30 December 2014
08:51 -
Сенсациядан ҳам баттар хабар: Нормандия тўртлиги Украина масаласини гаплашиш учун Остонада йиғилмоқчи, тўртлик энди бешлик бўлади

Рус ва украин ахборот агентликларининг хабарига кўра, “Нормандия тўртлиги” Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг таклифи билан 2015 йил 15 январда Остонада йиғилмоқчи ва Украина-Россия қарама-қаршилиги туфайли дунё даражасига чиққан кризисни ечиш устида ишламоқчи. Табиий, бу йиғилишда, Нурсултон Назарбой ҳам тўғридан-тўғри иштирок этади. Тахмин қилиш мумкинки, Остонадаги йиғилишдан кейин “Нормандия тўртлиги” янги ном олади - “Остона бешлиги”.
Нурсултон Назарбой Остонани Евросиё марказига айлантираман деб иддао қиларди. Аммо, у ҳозироқ Остонани, келажакда номи Нурсултон бўладиган Остонани, жаҳоннинг марказларидан бирига айлантириш устида ишламоқда. Асрлардан бери Марказий Осиёнинг маркази бўлган Самарқанд ва Бухора эса, фақат туристларни қизиқтирадиган, сиёсий маънода ахлатхона деса бўладиган жойларга айланмоқда. Тошкентнинг ҳам келажаги шундай бўлади.
Ўзбеклар ғафлат уйқусидан уйғонмаса ва Ислом Карим режимидан тезроқ қутилиш кераклигини тушунмаса, айнан шундай бўлади. Аммо, “Бирлик” Партияси ўз олдига қўйган вазифа – миллатни ғафлат уйқусидан уйғотиш – мисли кўрилмаган тарихий вазифа эканлигини ўзбеклар тушуниб етишига анча вақт борга ўхшайди.
Расм Нормандия тўртлигининг аввалги йиғилишларидан бирида олинган.