29 December 2014
18:41 -
Сурхондарёда ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди
Cурхондарё вилояти прокуратураси томомонидан вилоятнинг Узун тумани ҳокимнинг капитал қурилиш ишлари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Шаймардоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 43-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Прокуратурага кўра, ҳоким муовини маҳаллий фуқаро Г.Тошмуродованинг маиший хизмат шахобчаси қуриш учун ер ажратишни сўраб ёзган аризаси кўришни пайсалга солган. 2 ойдан ортиқ муддатда фуқарога жавоб қайтармаган ҳоким муовини энди камида ишдан олинади ва жаримага тортилади.
Шаймардонов устидан Прокуратура айтаётган айб бўйича жиноий иш қўзғалганига ишониб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Шундай бўлса эди, Ўзбекистонда ҳамма мулозимлар устидан жиноий иш очишга тўғри келарди. Ўрта аср хонликларидан фарқи қолмаган режим ўзгартирилмагунча, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди.