29 December 2014
19:24 -
Чақалоғини ташлаб кетган ҳамюртимиз Россияда ҳибсга олинди

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Федерацияси ЖКнинг 125-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, у тергов изоляторига жойлаштирилган. Аянчли масаланинг моҳиятига эътибор қаратилса, тирикчилик важидаги муштипар аёлнинг Ўзбекистондан кетиши ва ўзга юртда туғиши, боз устига, ўз боласини кўчага ташлаб кетиши ортидаги асосий сабаб - Ўзбекистондаги иқтисодий инқироздир, дейди мухбиримиз.