29 December 2014
08:46 -
Хабарчилик – масхарабозлик: Россия олий ўқув юртларига Ўзбекистондан 1,4 минг киши кирибди

Россиянинг Ўзбекистонга эътиборини урғулаш мақсадида, Россия Қозоғистонга бор-йўғи 150 талаба учун квота бергани айтилади. Ваҳолангки, Қозоғистоннинг аҳолиси биздан 2 бараварча кам, квота ҳам 2 баравар кам бўлибди.
Аммо, Ўзбекистон билан Қозоғистоннинг салоҳиятларини солиштириш учун Қозоғистондан қанча одам ўз кучи билан Россия олий ўқув юртларига кирганини айтиш керак эди. Таҳмин қилиш мумкинки, қозоқлардан бизга қараганда бир неча баравар кўп ёшлар Россия олий ўқув юртлариги кирган, масхарабоз хабарчиларимиз эса, бунга оид рақамларни халқдан бекитишмоқда. Нима ҳам қилардик, бизда хабарчилик – масхарабозлик.