29 December 2014
08:11 - Украина маҳаллий бюджетларни децентрализациялaш йўлида биринчи қадам қилди

Аслида, Украинада маҳаллий ҳокимиятларни децентрализиция қилиш бошланди. Биринчи мақсад - Луганск ва Донецк вилоятларини, уларга кўпроқ эркинлик бериш эвазига, Украинада қолишга чақиришдир.

Олий Радада иккинчи ўқишда қабул қилинган қонунга кўра, корхоналардан олинадиган турли солиқларнинг турли қисми маҳаллий бюджетга тушади. Масалан, маъмурий хизматлар учун олинадиган солиқнинг 100 фоизи, экологик солиқнинг 35-80 фоизи маҳаллий бюджетга тушади.

Бу тўғри йўналишдаги қадам, аммо кеч қилинган қадаммасми, дейди мухбиримиз. Аммо, кўп нарса Россиянинг сиёсатига боғлиқ. Агар у ердан буйруқ келса, Луганск ва Донецк Киевнинг бу совғаларини олишади ва Украинада қолишади, бошқача буйруқ келса, тўла мустақиликка эришиш учун курвшни давом эттиришади.

Лекин, Россиянинг ўзини ҳам боши дардда. Ғарбнинг санкициялари Россия иқтисодини чўктиришга бошласа, Путин чекинишга бошлайди, Луганск ва Донецкдаги одамларига Киевнинг совғаларини олиш ҳақида буйруқ беради. Тахмин қилиш мумкинки, охир-оқибат айнан шундай бўлади.