29 December 2014
07:33 -
Эрдўғон хотинининг ҳижоби билан овора экан, Туркия G20 да 17-чидан 19-чи ўринга тушди

Аввал Бош вазир, энди Президент бўлган бу партиянинг асосчиси Ражаб Эрдўғон ва унинг одамлари - Туркия уларнинг қўли остида буюк муваффақиятларга эришгани ҳақида гапиришдан чарчамайдилар.
Амалда нима бўлмоқда? Туркияда фаолият олиб борувчи sozcu.com.tr сайтининг хабарига кўра, Туркия ўз иқдисодининг кучи, тўғрироғи, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича G20 да 17-чи ўриндан 19-чи ўринга тушибди. 20-чи аъзо Европа Иттифоқи эканлигини ҳисобга олсак, Туркия энди G20 да охирги ўринда. Айнан АТП ҳокимиятда бўлган йилларда охирги ўринга тушди. Нидерландия ва Саудия Арабистони Туркиядан олидинга ўтиб олибди.
АТП ҳокимиятда қолаверса, Туркия G20 дан ҳам отилади. Чунки, АТП Туркияни исломлаштириш билан, Эрдўғон эса хотинини ҳижоби билан расмий саҳналарга ҳам олиб чиқаётганидан хурсанд бўлиш билан овора. Иқтисод эса, бу партиянинг қўли остида секин-аста чўкмоқда.
Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўрта асрларда ҳамма мусулмон мамлакатларида ҳокимият ислом уламолари қўлида эди. Натижада Ислом дунёсида ҳар қандай ривожланиш тўхтади. Айнан шу сабабдан, сал кам ҳамма мусулмон давлатлари Ғарбнинг қулларига айландилар. Фақат буюк Отатурк исломичларни ҳокимиятдан улоқтириб, Туркиянинг мустақиллигини сақлаб қолди. Туркияни дунёвий давлатга айлантирди. Янги Отатурк чиқмаса, ҳозирги исломчилар Туркияни йўқ қиладилар.