
Қозоғистонда 2009 йилда исломий молиялаштириш бўйича қонун қабул қилиниб, унга кўра ислом банкларига, исломий инвестицион фондларга ва исломий қимматли қоғозлар чиқаришга расман йўл берилган экан. Шу йўналишдаги ишларни назарий асослаш ва амалий йўллар ишлаб чиқариш учун бўлса керак, бу йил давлат талабалар ичида исломий молиялаштириш соҳасидаги тадқиқотлар конкурсига катта пул ажратибди ҳам.
Шу кунларда конкурс ғолиби сифатида Ал-Форобий номли Қозоғистон Давлат Университети талабаларининг лойиҳасига 1 млн тенге мукофот берилибди.
Казинформ агентлигининг хабарида бу лойиҳанинг ҳеч қандай тафсилотлари тилга олинмайди. Аммо, бу йўналишдаги ишлар прниципиал хатодир. Чунки, Ислом судхўрликни ҳаром деь ҳисоблагани учун, ҳатто замонавий ислом уламолари ҳам, саводсизликлари туфайли, банкларни ҳаром ҳисоблашади. Аслида, судхўрликнинг замонавий банклар сифатида кўриш аҳмоқликдир. Пул аллақачон товар, молга айлангани, пулни олиб-сотиш мумкинлинини тушунмайдиган ислом уламоларини ҳеч қандай давлат ишларига яқинлаштирмаслик керак.
Бировга пул қарз бериб, бунинг учун фоиз олиш ҳаром эмиш-да, биров тайёрлаган ёки қишлоқ хўжалигида етиштирган маҳсулотни 5-10 баравар қимматига сотаётган дўкончиларининг иши ҳалолмишми? Булар ҳаммаси тижорат. Тижорат очиқ рақобат шароитида олиб борилса, ҳалолдир. Банклар ҳам рақабот ичида ишлайдилар, демак, ҳар қандай банкчилик ҳалолдир. Исломий молиялаштириш деган нарса ҳам бўлиши мумкин эмас.
Банклар молиявий системанинг юраги, молиявий система эса, иқтисоднинг мотори эканлигини тушунсак, ўрта асрларда банкчилик тақиқланган ислом дунёси ҳаммадан орқада қолиб, қашшоқликка юз тутганининг сабабини ҳам тушунамиз.
Қозоқлар шуни тушунмаётгани жуда қизиқ. Аслида, ислом мамлакатларидан келган молия соҳасининг аферистлари қозоқларни қозоқ қилишаётган бўлса ажаб эмас.